Жанубий Корея республикаси ҳукумати мамлакатнинг 4 фуқаросига КХДР учун ҳарбий жосуслик қилганлик айбини илгари сурмоқда, деб хабар қилмоқда Ёнхап агентлиги. 

Яна 4 нафар жанубий кореялик Шимолий Корея учун жосусларни ёллашда айбланмоқда, деб хабар қилган мамлакат разведкага қарши кураш бўлими. 

Парламентнинг разведка қўмитаси вакилининг сўзларига кўра, гумондорлар фуқаролик шахслари ҳисобланади. Ҳозирча, уларнинг исми-шарифига ойдинлик киритилмаган. 

Апрель ойида, КХДР разведкасининг юқори лавозимли мулозими Жанубий Корея томонга ўтгани хабар қилинган эди.