Сербия полицияси маълумотларига кўра, эркак киши кафега кириб, тамаддихонада ўтирганларга автомат ўқотар қуролдан тартибсиз равишда ўқ узиши оқибатида 5 киши қурбон бўлиб, 20 киши яраланган, деб хабар бермоқда Associated Press агентлиги. 

Қайд этилишича, ҳодиса Сербия шимолида жойлашган Зренянин шаҳри яқинидаги қишлоқда рўй берган. 

Хабар қилинишича, гумондор дастлаб рафиқаси ҳамда яна бир бегона аёлга ўқ узган, шундан сўнг бошқаларга қарата ўт очган. Жиноятчи қўлга олинган.