Сурия президенти Башар Асад мамлакатнинг янги ҳукумати таркибини тасдиқлади. Бу ҳақда президент маъмурияти твиттерига асосланиб SANA агентлиги хабар тарқатган.

Электр энергетика вазирлигининг собиқ раҳбари Имод Хамис ҳукумат раҳбари этиб тайинланди.

Фармонга биноан, Ташқи ишлар вазири Волид Муаллим ва Мудофаа вазири Фаҳид ал-Фриж ўз лавозимларини сақлаб қолди. 

Шунингдек, Миллий бирлашув вазири Али Ҳайдар ҳам ўз лавозимида қолган. 

Мухолифат вакилларидан ҳеч ким янги ҳукумат таркибига кирмади.

Сурия Ахборот вазири этиб Давлат телевидение вазирлигининг собиқ раҳабри Муҳаммад Таржиман тайинланган. У бу лавозимда Умрон аз-Зоубининг ўрнини эгаллади.

Эслатиб ўтамиз, Башар Асад 22 июнь куни Имод Хамисга янги ҳукуматни шакллантиришни топширганди.