Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида истиқомат қилувчи юзлаб кишилар кучли ёмғир бўлишига қарамасдан Лионель Мессидан миллий терма жамоадан кетмасликни сўраб, митинг уюштирди.

Митингга чиққан ёмғир остидаги кишилар қўлларида Мессига чақириқлар битилган баннерлар,  байроқлар ва Мессининг суратларини тутган ҳолда уни қолишга чақирмоқда.

Тадбирда иштирок этган кишиларнинг аниқ миқдори маълум эмас.

Бундан олдинроқ уни терма жамоадан кетмаслик ундалган петицияга 70 минг киши имзо чекканди.

Эслатиб ўтамиз, 29 ёшли футболчи Аргентина терма жамоасининг Америка Кубоги–2016 финалида Чилидан (0:0, пенальтилар бўйича: 2:4) учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат термасидаги иштирокини якунлаганини эълон қилганди.

Аргентина футболи афсонаси Марадона "Месси 2018 йилги жаҳон чемпионатига бориши ва ерда ғолиб бўлиш керак"лиги ҳақида айтиб, уни қайтишга чақирди.

Шунингдек, Буэнос-Айресда Мессига ҳайкал ўрнатилди.

Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида 2005 йилдан буён тўп суриб келаётганди. 113 ўйинда ҳужумчи 55 та гол киритишга муваффақ бўлиб, мамлакат термасининг энг яхши тўпурарига айланган.