3 июль куни Сен-Денидаги «Стад де Франс» стадионида Европа чемпионатининг чорак финалидаги охирги баҳс турнир мезбонлари Франция ва турнир кашфиёти Исландия ўртасида бошланади. Ўйиннинг бошланиши Тошкент вақти билан соат 23:59га белгиланган. 

Франция шу вақтгача 11 марта Исландияга қарши майдонга тушган ва бирон марта ютқазмаган: 8 ғалаба ва 3 дуранг. Тўплар нисбатидаги устунлик - 30:8.

Охирги марта бу икки терма жамоа  2012 йилнинг 27 майида ўртоқлик учрашувида майдонга тушган. Ўша ўйинда Франция терма жамоаси иродали ғалабага эришган, Валансьендаги учрашув французларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган. Ўйиннинг биринчи бўлимидаги голларга Биркир Бьярнасон (27) ва Колбейнн Сигторссон (34) муаллифлик қилган, Лоран Блан шогирдлари сафида эса Матье Дебюши (52), Франк Рибери (84) ва Одил Рами (87) рақиб дарвозасини ишғол этишганди.

TRIBUNA.UZ ушбу учрашувдан матнли трансляция уюштиради.