Германия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Гомес Европа чемпионатининг қолган ўйинларида қатнаша олмайди. Кеча бўлиб ўтган Италияга қарши ўйиннинг 72 дақиқасида Гомес майдонни оғриқ туфайли тарк этганди.

Маълум бўлишича, ҳужумчининг мушаклари шикастланган.

Ундан ташқари, Германия терма жамоасининг яна бир футболчиси Сами Хедира ҳам Европа чемпионатининг қолган қисмида жамоасига ёрдам бера олмаслиги маълум бўлиб улгурган.

Германия терма жамоаси Италияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, Европа чемпионатининг ярим финалига йўл олди. Немисларнинг рақиби бугун Франция ҳамда Исландия терма жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқланади.

Манба: Tribuna.uz