«Манчестер Сити» бош мураббийи этиб тайинланган Хосеп Гвардиола янги жамоаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Манчестер Сити» раҳбариятига шундай имконият яратиб берилгани учун ташаккур айтаман. Умид қиламанки, биргаликда яхши ишлаймиз.

Мен ўзимнинг қандай мураббий эканимни Каталония ва Германияда исботладим. «Сити» мухлислари ҳам бизнинг ўйинимиз билан фахрланишини хоҳлайман. Футболчиларни яхши биламан. Уларни менга таништиришнинг ҳожати йўқ, аксинча улар мени билиб олишлари керак.

Мухлислар стадионга сен аввал нима қилганингни кўриш учун эмас, ҳозир нима қилаётганингни кўриш учун келишади. Футболчи сифатида Англияда ўйнашни орзу қилардим. Мана, орзум амалга ошди»,- дейди Гвардиола.

Манба: Tribuna.uz