Халқаро футбол федерациялари уюшмаси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино Россияда ўтказиладиган ЖЧ-2018 учрашувларида аёл ҳакам ишлаши бўйича таклиф билан чиқди.

«Менда ЖЧ-2018 турнири ўтказиш бўйича таклиф бор. Турнир учрашувларида аёл ҳакам ҳам ишласин дейман.

Ҳозирда 2018 ва 2019 йилги турнирларда эркак ҳакамлар билан биргаликда аёл ҳакамлар ҳам ишлаши назарда тутилган. Биз бу масалада ишлашни давом эттирамиз ва бу амалга ошиши имкониятларини кўриб чиқамиз», – деган Инфантино Bild учун берган интервьюсида.

Қайд этиш керакки, бунгача аёл ҳакамлар еврокубокларда ва халқаро турнирларнинг саралаш учрашувларида ишлаган.

Агар Инфантинонинг таклифи қабул қилинса, жаҳон чемпионатининг финал босқичида илк бор аёл ҳакам ишлайди. 

Маълумот учун, футбол бўйича жаҳон чемпионати 2018 йилнинг 14 июнидан 15 июлига қадар Россиянинг 11 шаҳри – Москва, Санкт-Петербург, Қозон, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростон-Донда, жами 12 та стадионда бўлиб ўтади.

Манба: Tribuna.uz