Ироқ ўз тарихида илк марта суюлтирилган табиий газ экспортини амалга оширади. Бу ҳақда Al Arabiya хабар тарқатди.

Ироқ нефть вазирлиги баёнотига кўра, 2000 тонна суюлтирилган газ ортилган танкер ўтган куни мамлакат жанубидаги Умм-Каср портидан чиққан. Вазирлик вакили маълумотига кўра, Умм-Касрда махсус пристан қурилиши якунлангач, Ироқ халқаро бозорни шу маҳсулот билан таъминлайдиган нуқталардан бирига айланади.