Исландия терма жамоаси ҳужумчиси Колбейн Сигтурссон жамоадошлари билан Криштиану Роналдунинг ўзлари ҳақида айтган гапини эслаб, ўша вақтда кулишдан тийила олмай қолишгани ҳақида айтиб берди.

Португалия терма жамоаси сардори гуруҳ босқичидаги ўзаро учрашувдан кейин бу жамоа ҳеч нарсага эриша олмаслигини айтганди.

«Тўғриси, Роналдунинг бу сўзларини эшитиб, кулдик. Биз ўз ютуқ ва нуқсонларимизни биламиз. У ҳам билса керак. Умид қиламанки, Португалия билан ҳали финалда учрашамиз. Улардан фарқли ўлароқ, биз Европа чемпионатида ғалаба қозониб улгурдик»,- дейди ҳужумчи.

Манба: Tribuna.uz