2010 йилда Смоленскда ҳалокатга учраган Польшанинг собиқ президенти Лех Качиньскийнинг эгизи Ярослав Качиньский мамлакатда ҳукмрон партия – “Ҳуқуқ ва адолат”нинг яна бир бор раҳбари лавозимини эгаллади. Бу ҳақда PAP агентлиги хабар бермоқда.

Качиньский номзоди учун 1008 делегат овоз берган, етти нафари қаршилик қилган, бир нафари бетараф қолган. Качиньский бу лавозимда яна уч йил давомида фаолият олиб боради.

«Етти овознинг қаршилиги бизда қандайдир демократиянинг мавжудлигини кўрсатиб турибди. Айтиш мумкинки, бу керакли овозлар эди», — деб изоҳ берган сиёсатчининг ўзи овоз бериш якунларига нисбатан.