Қутқарувчилар Россия ФВВга қарашли бўлган ва Иркутск вилоятида ҳалокатга учраган Ил-76 самолёти экипаж аъзоларининг жасадлари қолдиқларини топишди. Бу ҳақда тезкор штаб хабар берган.
Бундан ташқари, бир дона “қора қути” ҳам топилган. Бошқа бир маълумотларга кўра, экипажнинг тўрт нафар аъзосининг жасади топилган. Штабнинг маълум қилишича, 10 кишидан иборат экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган.
«Ил-76 ҳалокатга учраган жойда олиб борилган қидирув ишларида ҳалок бўлганларнинг жасад қолдиқлари ва иккита “қора қути”дан биттаси топилган. Қидирув ишлари давом эттирилмоқда», — деди штаб вакили.
Аввалроқ самолётнинг ҳалокатга учрагани расман тасдиқланган эди.

Суратлар ТАСС.