Арманистон терма жамоаси яримҳимоячиси Генрих Мхитарян украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченкога тегишли бўлиб келган кўп йиллик рекордни янгилади.

Мхитарян Собиқ Иттифоқ ҳудуди футболчилари орасидаги энг қимматбаҳо футболчига айланди. 

Хабар қилиншича, «Манчестер Юнайтед» Дортмунднинг «Боруссия» жамоасига ушбу футболчи учун 42 миллион евро тўлаган ва бу орқали 2006 йилда «Челси» Шевченко трансфери учун «Милан»га тўлаган 40 миллион евролик рекорд янгиланган.

Мхитаряннинг «Манчестер Юнайтед» сафига ўтгани дортмундликлар клуби томонидан тасдиқланди.

Мхитарян  немислар клуби сафида 2013 йилдан буён ўйнаб келаётганди. У ўтган мавсумда барча турнирлар доирасида 51 учрашув ўтказди ва 23 гол уриб, 32 марта голли узатма муаллифи бўлди.

Манба: Tribuna.uz