Европа Иттифоқи «Реал» клубини давлатдан ноқонуний олинган ёрдамни Мадрид шаҳри хазинасига қайтариши лозимлиги ҳақида огоҳлантирди.

Financial Times хабарига кўра, 1998 йили «Реал» Лас Таблас ҳудудидаги ерни шаҳар мэриясидан 488 минг еврога сотиб олган. Маълум вақт ўтгач эса, шу ерни мэрияга 22 млн еврога қайтариб берган. Бу эса Анголанинг йиллик бюджети миқдорига тенг.

Европа Иттифоқи комиссияси талабига кўра, ернинг нархи сунъий равишда оширилгани сабабли «Реал» шаҳар ғазнасига 18,4 млн евро маблағни қайтариб бериши шарт.

Эслатиб ўтамиз, собиқ еврокомиссар Хоакин Альмуния 2013 йилдан буён Испаниядаги бир қатор клубларга қарши текширув ишларини олиб бормоқда. Унинг маълумотига кўра, «Реал», «Барселона», «Валенсия», «Эльче», «Осасуна» ва «Атлетик» клублари давлатдан ноқонуний ёрдам олишда гумон қилинмоқда.

Манба: Tribuna.uz