Америкалик режиссёр Майкл Чимино 78 ёшида оламдан ўтди, деб ёзмоқда La Repubblica.

Чимино фаолияти бошида телереклама билан шуғулланган ва сценарийлар ёзган. 1974 йилда мустақил равишда ўзининг илк фильми – “Бақироқ ва Тезоёқ”ни суратга олганди. Унда бош ролни Клин Итсвуд ижро этган. Марҳумнинг иккинчи картинаси “Кийиклар овчиси” фильми Вьетнам уруши воқеаларини ҳикоя қилади. Бу фильмда бош ролни Роберт де Ниро гавдалантирган. Бу фильм бешта “Оскар”га лойиқ кўрилган.

Кейинроқ режиссёр “Чўқинтирган ота” асари муаллифи Марио Пьюзонинг “Сицилиялик аёл” китоби асосида шу номли фильмни суратга олади. Унинг кўпгина картиналари Канн фестивалида ҳам тақдим этилган.