Сурия авиацияси ИШИД ва бошқа террорчи гуруҳларнинг базаларини бомбалади. Суриялик учувчиларнинг ҳужуми муваффақиятли якунланиб, жангариларга жиддий зарар етказилган.

ИШИДнинг Ал-Табка туманидаги базасига ҳаводан зарба берилиши орқали 2та қўмондонлик пункти, қурол-яроғ омбори ва жангариларга тегишли транспорт воситалари йўқ қилинган.

РИА Новости хабарига кўра, Пальмира шаҳри атрофидаги ҳудудда ҳамда Ҳомс вилояти шарқидаги Ас-Сухна ва Хнейфис водийларидаги жангарилар устига Сурия авиацияси томонидан зарба берилган.

Дамашқ шимолида амалга оширилган амалиёт натижасида ИШИДнинг камида 30 нафар жангариси йўқ қилинган. Бу ҳудудда ой бошида Сурия самолёти уриб туширилганди.