ФИФА президенти Жанни Инфантино жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 40тага етказиш режаси ҳақида гапирди.

«Турнирга кўпроқ давлатларни жалб этиш футболни ривожлантириш учун муҳим. Биз бу лойиҳани аввалига футболчилар, клублар, лигалар, ассоциациялар ва ҳамкорларимиз билан муҳокама этамиз, кейин бу фикрларни солиштириб чиқамиз.

Евро-2016 ўйинларида етарлича жанговарлик сақланиб қолмоқда. Гуруҳ босқичида жамоалар охирги тургача курашни давом эттиришди.

Европа чемпионати ва Америка Кубоги кўрсатдики, дунё футболи даражаси ўсмоқда. Жаҳон чемпионатида иштирокчилар сонини 40тага етказса бўлади, чунки бу одатий турнирдан кўра дунё миқёсидаги ҳодисадир», – деган Инфантино.