Япониянинг Окинава ороли полицияси, транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган яна бир америкалик ҳарбийни қўлга олди, деб хабар қилмоқда The Mainichi. Шу муносабат билан, Япония ҳукумати АҚШнинг Токиодаги элчихонасига норозилик нотасини юборган. 

Америка ҳарбий базаларидан ташқарида маст қилувчи ичимликлар истеъмоли ва маст ҳолда машина бошқаришга жорий қилинган тақиқлар қисман бекор қилингач, илк маротаба Америка ҳарбийси маст ҳолатда қўлга олинмоқда. 

Япониялик қизга маст ҳолатда жинсий тажовуз қилиб, уни ўлдирганликда гумон қилинган америкалик ҳарбий, Япония полицияси томонидан қўлга олингач, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари шундай тақиқни жорий қилган эди.