Австралияда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампнинг бош қисмига ўхшаш кулчалар ёпилди. Mashable порталининг маълум қилишича, пишириқни Doughnut Time тармоғи ўйлаб топди.

"Агар Дональд Трампнинг 2016 йилда АҚШ президенти этиб сайланиши унча "иштаҳали" туюлмаса, эҳтимол, Трампнинг "еса бўладигани" сизга кўпроқ хуш келар?", деб ёзмоқда нашр. 

Трамп кўринишидаги кулча АҚШда 4 июлда Мустақиллик куни сифатида нишонланадиган миллий байрамга атаб чиқарилган. Пишириқда сиёсатчининг машҳур соч турмаги ва миллий байрам номига киноя қилиниб, у Hair Dependence Day (Сочга боғлиқлик куни) деб аталди.  

Аввалроқ Трамп Marvel оламида суперёвуз этиб талқин қилингани маълум қилинганди.