Ироқликлар 4 июль куни террорчи-худкушлар ҳужуми туфайли ҳалок бўлган 200дан ортиқ кишининг хотирасига ҳурмат бажо келтиришди. Бу мамлакат тарихидаги энг йирик терактлардан бири сифатида қайд этилди. 

3 июль кунига ўтар кечаси Ироқ пойтахтининг Каррада тумани аҳолиси шу ҳафта нишонланадиган Рамазон ҳайитига тайёргарлик кўриш мақсадида бозорлик қилишга чиққанди. Бу кишиларнинг кўпчилиги террорчилар ҳужуми қурбонига айланишди.

Бу фожиа ироқликлар орасида ҳукуматдан норозилик кайфиятини келтириб чиқарди. Зеро уларнинг фикрича, ҳукумат халқнинг хавфсизлигини таъминлашга қодир эмас. Мазкур воқеа Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободийнинг Бағдодда хавфсизлик бўйича чора-тадбирларни кучайтиришига туртки бўлди. 

Ҳукумат ҳужум қурбонлари хотирасига 3 кунни мотам куни деб эълон қилди ва терактни содир этган жиноятчиларни "жазолаш"га ваъда берди. 

Хавфсизлик ва тиббиёт соҳалари вакилларининг маълум қилишича, Бағдодда амалга оширилган теракт натижасида камида 213 киши ҳалок бўлган ҳамда 200 нафаридан ортиғи жиддий жароҳат олган. Бу ҳодиса давлатнинг ИШИДдан Ал-Фалужани тортиб олганидан бир ҳафта ўтиб содир бўлгани эътиборни тортмай қолмади. Ҳозирда Ироқда фақат Мосул шаҳри жангарилар назорати остида қолган.

Фавқулодда вазиятлар вакиллари қурбонларнинг оила аъзолари ҳамда яқинлари портлашлардан кейин йўқолганларни қидиришда давом этишмоқда. 

Фуқаро муҳофазаси кучлари аъзоси ҳалок бўлганларнинг таналарини тиклаш учун бир неча кун керак бўлишини таъкидлади. 

24 ёшли собиқ зобит Ҳусайн Алининг айтишича, унинг оиласига тегишли дўконда фаолият юритган 6 нафар ишчиси ҳалок бўлган, уларнинг таналари шу қадар ёниб кетганки, ҳаттоки марҳумларнинг шахсни аниқлашнинг иложи бўлмаган. 

ИШИД худкуш-террорчи ҳаракати учун жавобгарликни ўз зиммасига олди ва буни "хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилган операция" дея изоҳлади. 

Жангари гуруҳ Ироқнинг шиа мазҳабига оид мусулмонларга Бағдод ва бошқа шаҳарларда сунний мазҳабдагилар тез-тез ҳужум қилиб туришини таъкидлаган. 

БМТнинг Ироқдаги элчиси Ян Кубиш "мисли кўрилмаган жирканч ҳаракатлар" юзасидан мамлакат ҳукуматини айбдорларни топиб жазога тортишга чақирди. 

Ал-Фалужадаги терактдан сўнг Ироқ бутун эътиборини иккинчи шаҳар - Мосулга қаратмоқда ва ИШИД ҳужумларини имкон қадар бартараф этишга киришмоқда.