«Барселона» жамоасининг Луис Энрике бошчилигидаги мураббийлар штаби ва жамоа спорт директори Роберт Фернандес жамоанинг ҳужум чизиғидаги стратегиянинг келгуси ҳолати ҳақида ўйлашмоқда.

El Mundo Deportivo хабарига кўра, Луис Энрике янги мавсум олдидан ҳужумчи сотиб олинишини истамоқда. Лекин олинадиган футболчи захирада ўтиришга рози бўлиши талаб этилади. Каталонияликлар клуби Месси – Неймар – Суарес учлигига ўринбосар сифатида футболчилар тайёрлаб боришни кўзламоқда.

Бундан олдинроқ, жамоага «Палмейрас» ҳужумчиси Габриэл Жезус жалб этилиши мумкинлиги ҳақида хабарлар берилганди.

Жамоа президенти Бартомеу эса бу ёш футболчи ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтган.