Консерватив партия етакчилиги ҳамда Буюк Британия бош вазирлигига номзод, собиқ мудофаа вазири Лиам Фокс ҳукумат зудлик билан Лиссабон келишувининг ЕИдан чиқишга доир 50-моддасини амалга оширишни йўлга қўйиши кераклигини маълум қилди. Сиёсатчи Лондонда бош вазир лавозимига ўз номзодини тақдим этаётиб, шундай фикр билдирди.  Бу ҳақида ТАСС агентлиги хабар қилди

Фокснинг сўзларига кўра, ЕИдан расман чиқиш жараёнини ҳозирнинг ўзидаёқ бошлаб, жорий йилнинг охирига қадар тугатиш лозим. Музокараларнинг бундай қисқа фурсатларда амалга оширилиши, номзоднинг фикрича, ЕИга аъзо мамлакатлар фуқароларига сезиларли таъсир кўрсатмаслиги керак.

"Мен уларнинг ташкилотда қолишини истардим. Ўйлашимча, бу тўғри йўл", - деди у. 

Фокс келажакда ЕИда ишчи кучининг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқидан воз кечиш учун қўлдан келганича ҳаракат қилишини билдирди.

"Аёнки, британияликлар эркин ҳаракатланиш тамойилини инкор этишади ва унинг келажакда савдо келишувида сақланиб қолиши (Брюссель билан) бизнинг халқ манфаатига зид бўлади", - дея ҳисоблайди собиқ вазир.

Консерватив партия етакчиси ҳамда бош вазир лавозими учун курашда Фоксдан ташқари яна 4 номзод иштирок этмоқда: ИИВ раҳбари Тереза Мэй, Энергетика ва иқлим ўзгаришлари вазирлиги раҳбар ўринбосари Андреа Лидс, Адлия вазири Майкл Гоув, Меҳнат вазири Стивен Крабб. Янги бош вазирнинг номи 9 сентябрга қадар маълум қилиниши керак.