Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд Консерватив партия етакчиси ва мамлакат бош вазири лавозимига мамлакат ички ишлар вазири Тереза Мэйнинг номзодини қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

"Мен биламанки, Тереза давлатимизни олға олиб бориш учун зарур бўлган жиҳатлар ва феъл-атвор, давлатимизни референдумдан кейин бирлаштириш учун зарур бўлган осойишта қатъиятлилик ва оқилоналикка, жамиятимиздаги чуқур зиддиятни енгиб ўтишга имкон берадиган режага эга", деб таъкидлаб ўтди Хаммонд.

Мэй Буюк Британия бош вазири лавозимига сайловларда етакчи ҳисобланади. Ундан кейин каттагина фарқ билан адлия вазири Майкл Гоув келмоқда.