Дунёдаги энг қимматбаҳо меҳмонхона мажмуаси Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида жойлашган Abraj Al-Bait деб номланган бино бўлди. Уни қуриш учун 15 миллиард доллар пул сарфланган. Бу шу пайтгача энг қиммат бино ҳисобланувчи Сингапурда жойлашган меҳмонхона Marina Bay Sands биносидан икки баравар қимматдир. Бу ҳақда Tranio портали тадқиқотлар натижасида маълум қилган.

Abraj Al-Bait қурилиши саккиз йилдан бери давом этмоқда. Мажмуа ўзида олти минора, яшаш аппартаментларини қамраб олади. У ярим миллион квадарт метр майдонда қад ростламоқда. Унда, шунингдек, беш қаватли савдо маркази ва анжуманлар зали ҳам жойлашган. Бундан ташқари, бино ичида ибодатга келган ҳожилар учун ибодатхона жойлашган бўлиб, унда 10 минг киши кетади. Меҳмонхонанинг ўзи умумий ҳисобда 100 минг кишини сиғдира олади.

Энг баланд осмонўпар Abraj Al-Bait — Makkah Royal Clock Tower Hotel («Қироллик соатли минораси») — 601 метр бўлиб, дунёдаги энг баланд бино ҳисобланади. Юқорида жойлаштирилган соатнинг диаметри 43 метр бўлиб, уни 25 км узоқликдан кўриш мумкин.