Европа чемпионатининг чорак финалида тўртинчи учрашувда Франция Исландияга қарши ўйин ўтказди ва 5:2 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал учун тўртинчи йўлланмага эга чиқди.

Бунгача Португалия, Уэльс ва Германия терма жамоалари ярим финалдаги иштирокни кафолатлаганди.

Ярим финалнинг илк ўйини 6 июль куни Португалия ва Уэльс ўртасида ўтказилади.

Турнир мезбонлари Франция ва амалдаги жаҳон чемпионлари Германия ўртасидаги иккинчи жуфтлик эса 7 июль куни финал йўлланмаси учун кураш олиб боради.