Греция ташқи ишлар вазири ўринбосари Димитрис Мардаснинг Russia Today телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, расмий Афина жорий йилда мамлакат иқтисодиётини ривожлантириш учун 9 млрд еврога яқин сармоя сарфлайди. 

"Европа барқарорлаштириш механизмидан олинган 7,5 млрд евронинг 3,8 млрди мамлакат иқтисодиётида қолади. Қолгани қарзни тўлашга сарф этилади. Бундан ташқари, минтақавий жамғармалардан яна 4 млрд евро жалб этмоқчимиз. Бу эса, йил охирига келиб, иқтисодиётга киритиш учун 8 млрд, эҳтимол 9 млрд евро маблағ бўлишини англатади", - деган Мардас. 

Сиёсатчининг фикрича, олинган маблағларнинг бундай сарф этилиши 2016 йилдаёқ ўз самарасини бериши мумкин.