Грециянинг Mamidoil Jetoil нефть компанияси хўжайини Кириакос Мамидакис Афина яқинидаги ўз уйида ўлик ҳолда топилди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. Бу хабарни, ўз номини ошкор қилмаган полиция ходими агентликка маълум қилган. Хабарларга кўра, компания касод ёқасида бўлган. 

Манбанинг сўзларига кўра, Мамидакиснинг жасади ёнида пистолет ҳам топилган. 

Грециянинг Jetoil компанияси, қарзлар бўйича тўловларни амалга оширолмагани сабаб, суддан ҳимоя сўраган эди. 

Компания мамлакатдаги энг йирикларидан ҳисобланган автомобилларга ёқилғи қуйиш тармоғига эга. Унинг ихтиёрида 600дан ортиқ шахобча бор. Бундан ташқари, у 33 та автоцистерна ва 7та танкерга ҳам эгалик қилади. Шу билан бирга, компания Болгария ва Албания каби қўшни мамлакатларда ҳам фаолият юритган.