Халқаро Валюта Жамғармасининг ижрочи директори Кристин Лагарднинг баёнот беришича, Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан чиқиши, ташкилотга қарорларни қарор қабул қилишда енгиллик ва эркинлик беради, деб ёзмоқда The Financial Times.

«Мен европалик комиссарларнинг: "Бу шунчалик мураккабки, британияликлар туфайли қарор қабул қила олмаяпмиз" деганларини кўп эшитганман. Балки,  Британия давра атрофида ўтирмаётган вақтда, ўша ишларни бажариб олган яхшидир», - деган Кристин Лагард.

Лагарднинг қайд этишича, умуман олганда Brexit воқеасига оптимистик руҳда ёндашиш керак. 

Аввалроқ, Европа марказий банки бошқарув кенгаши аъзоси Вильруа де Гало, "британияликлар Brexitдан сўнг иккита муаммо— инфляция ва иқтисодиётнинг турғунлигига дуч келишади", - деган фикрларни билдирган эди.