Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Эчжоу шаҳрида июнь ойидан бери тинмай ёғаётган кучли ёмғир туфайли шаҳардаги стадион сувга тўлган. Бу ҳақда CCTV News ўзининг фейсбукдаги саҳифасида маълум қилган. 

Спорт майдонидаги сув ҳажми футбол даврозасидан юқорига кўтарилган. 

Маълум қилинишича, ўттиз йил — майдон қуриб топширилганидан буён бу ерда бундай воқеа кузатилмаган.