Литва мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучларини Нидерландиядан сотиб олинган, ишлатилган Mercedes-Benz GD йўлтанламас машиналари билан тўлғазмоқчи, деб хабар бермоқда вазирлик матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги. 

"Ҳарбий йўлтанламаслар яхши техник ҳолатда "Депо" армия хизматига юборилади, у ердан эса Литва армияси қисмларига тақсимланади", деб айтилди вазирликда.

Маълум қилинишича, машиналарнинг бир қисми Литвага 27 июндан кела бошлаган, 15 июлга қадар эса барча 150 та машина мамлакатга келтириб бўлинади.  

Литва армияси икки томонлама келишув асосида Нидерландия армиясидан юзлаб минилган ҳарбий транспорт воситалари сотиб олди, улар орасида Mercedes-Benz GD йўлтанламаслари, DAF юк машиналари, трал ва шатакка олувчи транспорт бор. Лойиҳа қиймати 7 млн долларга баҳоланмоқда.

Техника Литвага бир неча босқичда келтирилмоқда: ўтган йилнинг охирида 15 та транспорт воситаси, 2016 йил апрелда эса яна 18 та автомобиль келтирилганди. Қолган техника (йўлтанламас, юк машина ва тиркамалар) Литвага 2016-2017 йил давомида келтирилади.