Москванинг Внуково аэропортидан Владивосток шаҳрига амалга оширилиши керак бўлган рейс олти соатга кечиктирилди. Йўловчиларнинг сўзларига кўра, бунга у ердаги бир аёлнинг учиш ҳақидаги фикри ўзгариб қолганлиги сабаб бўлган. РИА "Новости" хабар қилади. 

Владивосток аэропортининг маълумотлар хизмати самолёт Внуководан парвозни кеч амалга оширгани туфайли кечикаётганлиги хабар қилган, бунинг сабабларига эса ойдинлик киритилмаган. 

Бироқ ижтимоий тармоқларда кечиккан рейс йўловчилари томонидан бунинг сабабига аниқлик киритилди - ундаги йўловчи аёл айнан парвоз олдидан самолётдан тушиб қолишни сўраган. Аёл эри билан ажрашишга қарор қилганлиги туфайли учиш фикридан қайтган. 

 

Фото:© РИА