«Манчестер Юнайтед» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Англияга қайтди ва яқин вақт ичида ўзининг янги вазифасида иш бошлаши кутилмоқда.

Туширилган суратларида у бироз чўчиётгандек кўринади.

The Sun хабарига кўра, «қизил иблислар» кейинги ҳафтада мавсумолди йиғинларини бошлайди. Қайд этилишича, мутахассис раҳбариятга ўзига керак бўлмаган футболчилар рўйхатини тақдим этади.

Бундан олдинроқ ушбу мураббий билан муаммолари бўлган Ҳуан Мата жамоани тарк этишга ҳозирланаётгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 3 июль куни Манчестернинг бошқа бир жамоасида, «Манчестер Сити»да янги бош мураббий Хосеп Гвардиоланинг тақдимоти бўлиб ўтди.