Европа чемпионатининг чорак финали доирасидаги Франция-Исландия учрашувида турнирнинг энг йирик ҳисоби қайд этилди.

Ўйиннинг биринчи бўлимидаёқ французлар 4:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Дастлаб Жиру 12 дақиқада ҳисобни очди, Погба, Пайе ва Гризманн ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Иккинчи бўлимда, 56 дақиқада Сигторссон ҳисобни қисқартирди, лекин 3 дақиқа ўтиб Жиру дублни қайд этди - 5:1. 

Ўйиннинг 84 дақиқасида исландияликлар яна битта жавоб голи қайтаришди, Бьярнасон ўйиннинг якуний ҳисобини ўрнатди - 5:2.

Қайд этиш керакки, Европа чемпионатининг битта ўйинида еттита гол урилиши охирги марта 2000 йилда Ҳолландия-Югославия ўйинида кузатилганди. Ўшанда ҳам чорак финалда мезбонлар ғалаба қозонган.

Шу тариқа Франция ярим финалга йўл олди. Дешам шогирдлари ярим финал учрашувини Марселдаги "Велодром" ўйингоҳида Германияга қарши 7 июль куни ўтказишади.

Франция – Исландия 5:2 (4:0, 1:2)
Голлар: 1:0 – 12 Жиру, 2:0 – 19 Погба, 3:0 – 42 Пайет, 4:0 – 45 Гризманн, 4:1 – 56 Сигторссон, 5:1 – 59 Жиру, 5:2 – 84 Бьярнасон.
Франция – Льорис, Умтити, Эвра, Санья, Косьельни (Мангаля, 72), Погба, Матюиди, Пайет (Коман, 80), Сиссоко, Гризманн, Жиру (Жиньяк, 60).
Исландия – Хальдерссон, Сигурдссон, Скуласон, Сэварссон, Арнасон (Ингасон, 46), Гудмундссон, Гуннарссон, Сигурдссон, Бьярнасон, Сигторссон (Гудьонсен, 83), Бедварссон (Финнбогасон, 46).
Огоҳлантиришлар: Бьярнасон (58), Умтити (75).