8-9 июль кунлари Варшавада бўлиб ўтадиган НАТО саммитида турли давлатлардан 18 нафар президент ва 21 нафар бош вазир, 41 нафар ташқи ишлар вазири ва 39 нафар мудофаа вазири иштирок этади, деб хабар бермоқда TVN24 телеканали.

Саммитда ҳаммаси бўлиб 52 та давлатдан, ундан 28 таси НАТО аъзоси, 2103 нафар делегат иштирок этади. Шунингдек, 11 та халқаро ташкилот вакиллари иштироки кутилмоқда. 

Саммитни 2 мингга яқин журналист ёритади.