Олтмиш ёшли британиялик аёл набирасини дунёга келтириш учун қизининг музлатиб қўйилган тухумҳужайрасини ишлатиш учун рухсат олди. Аёл шу йўл билан қизининг хотирасини ёд этмоқчи, деб хабар бермоқда The New York Times.

Аёлнинг қизи ичак саратонидан 2011 йилда 28 ёшида вафот этган. Суд баённомасида Миссис М. деб айтиб ўтилган аёл қизининг сўнгги истаги – унинг фарзандини дунёга келтириб, вояга етказишга қарор қилган.  

Аёл тухумҳужайраларни номаълум донорнинг уруғидан уруғлантириб, болани дунёга келтирмоқчи бўлган, бироқ 2014 йилда ҳукумат аёлга унинг қизи рухсат бермаганини важ қилиб, тухумҳужайраларни уруғлантириш жараёни ўтказиладиган Нью-Йоркка Лондондан етказишга рухсат бермаган. 

Лондон олий суди ушбу ишни апелляция судига топширган. Суд жараёнида аёл қизининг сўзлари ўқиб эшиттирилган: "Ойижон, улар мени шифохонадан чиқариб юбормайдилар. Мен бу деворларни фақат ўликлар учун қопда тарк этаман. Мен сиз отам билан бирга ғамхўрлик қилишингиз учун фарзандларимни дунёга келтиришингизни истайман. Уларга сиз билан яхши бўлади. Мен уларга сиздан бўлак яхшироқ ота-она тилай олмайман. Сизларсиз мен эплай олмасдим".   

Шунингдек, адвокат агар аёлга уруғлантириш имконияти рад этилса, унда тухумҳужайраларнинг "шунчаки нобуд бўлишига" йўл қўйилган бўлишидан огоҳлантириб ўтган. 

Апелляция суди бу сўзларни аёлга тухумҳужайраларни топшириш учун етарли деб топган. Суд ходимларининг айтишича, экстракорпорал (сунъий) уруғлантириш учун ёш чегарасини ўрнатувчи ҳеч қандай қонун йўқ, масаланинг ахлоқий томони эса суд ваколатига кирмайди.