Путин 40 минг рублгача бўлган валюта айирбошлаш тўғрисидаги янги қонунни имзолади

Жаҳон 04 Июль 2016 30579

Россия президенти Владимир Путин фуқароларга 40 минг рублгача бўлган миқдордаги хорижий валютани паспортсиз айирбошлаш имконини берувчи қонунни имзолади. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий порталида чоп этилган. 

Мазкур қонун 15 июнь куни Давлат думаси томонидан қабул қилинган ҳамда 29 июнда Федерация Кенгаши томонидан тасдиқланган. 

Янги қонун валюта айирбошлаш операцияларининг пул миқдорини 15 мингдан 40 минг рублгача кўтаради. Бунда мижознинг шахсини тасдиқлаш талаб қилинмайди ва бунда фуқаролар томонидан паспорт кўрсатилмайди. Шу тариқа, мижознинг шахсини тасдиқлашни талаб қилувчи сумма миқдори деярли уч баробар ошади. 

Валютани сотиш ёки сотиб олиш бўйича операциялар амалга оширилганда, мижознинг шахсини осон аниқлаш учун кўзланган пул қиймати қонунан 40 минг рублдан 100 минг рублгача оширилади, бунда улар паспортнинг ўзини кўрсатишса, кифоя.  

Қонун операцион юкни ҳамда хорижий валютани айирбошлаш операцияларини расмийлаштиришда банкларнинг харажатини камайтириш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур қонун унинг расман эълон қилинган кунидан бошлаб кучга киради. 
 

Кун янгиликлари
Гўшт қимматлашгани ҳақидаги мақолага акс-садо: «Фермерларга тегманг!»
16:40 / 23.05.2017 59593 Ўзбекистон
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 116910 Жамият
Непал бош вазири истеъфога чиқди
18:13 123 Жаҳон
Навальний Усмоновга: “Ўзингизга ортиқча баҳо берманг, сиз энг муҳим шахс эмассиз”
17:51 3515 Жаҳон
Имомали Раҳмон Дональд Трампни унинг кўришиш услубида мағлуб этди
17:46 4158 Жаҳон
Фарғоналик аёллар спорт машғулотларида мунтазам қатнашмоқда
17:30 641 Жамият
Трамп хорижий сафари маршрутида географик хатога йўл қўйди
17:20 5638 Жаҳон
2017 йилда ғалладан бўшаган 950 мингдан ортиқ гектар майдонларга такрорий экин экилади
Соғлиқни сақлаш вазири ЖССТнинг янги раҳбари билан учрашди
АҚШ ғарбий соҳилларида рўй берган кўчки йирик магистрални тўсиб қўйди
16:57 1485 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар