Россия президенти Владимир Путин судларга аввал трибуналарда ўзини тутиш қоидаларини бузганликда фош қилинган мухлисларга расмий спорт тадбирларига ташриф буюришга тақиқлов ўрнатиш ҳуқуқини берувчи федерал қонунни имзолади. 

"Расмий спорт тадбирларини ўтказишда томошабинларнинг ўзини тутиши қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан суд расмий мусобақалар ўтказиладиган кунларда улар ўтказиладиган жойларга ташриф буюришларига маъмурий тақиқлов ўрнатиши мумкин", дейилмоқда ҳужжатда.

Безориларнинг қора рўйхати полиция томонидан юритилади, тадбирлар ташкилотчилари эса мусобақалар бошлангунча 3 соатдан кечикмаган вақтда томошабинлар шахсини ўрнатишлари керак бўлади. 

Қора рўйхатга тушган бўлса-да, мусобақага кирмоқчи бўлган мухлисларга чипта учун тўланган ҳақ қайтарилмайди. 

Қонун мусобақалар ташкилотчиларига қўйилган талаблар қисмидан ташқари кучга кирди, бу қисм учун янги қоидалар эса 2017 йил 1 январдан амал қила бошлайди.