Путин Россия миллий гвардияси тўғрисидаги қонунни имзолади

Жаҳон 04 Июль 2016 10917

Россия президенти Владимир Путин Россия миллий гвардияси (Росгвардия) тўғрисидаги қонунни тасдиқлади. Ҳужжат матни, ҳуқуқий ахборот берувчи расмий интернет порталда эълон қилинган.
 

«Россия Федерацияси Миллий гвардияси қўшинлари ҳарбий ташкилот бўлиб, давлат ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, инсон ҳамда фуқаро ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш мақсадида ташкил этилган», — дейилади федераль қонун матнида. 

Унда қайд этилишича, миллий гвардия қўшинларига бевосита мамлакат президенти раҳбарлик қилади. 

Мазкур қонун лойиҳасини 22 июнь куни Давлат думаси, 29 июнда Федерация кенгаши қабул қилган эди. 

Давлат ижроия ҳокимиятининг янги федераль органи - терроризм, уюшган жиноятга қарши кураш билан шуғулланиб, фавқулодда ҳолатлар ва аксилтеррор амалиётларнинг ҳуқуқий тартибини таъминлайди, давлат иншоотлари ва махсус юкларини қўриқлайди, давлат чегараларини қўриқлашда ФХХга ёрдам беради. 

Бундан ташқари, Росгвардияга қўриқлаш фаолиятини олиб бориш ва қурол-яроғлар айланмасини назорат қилиш вазифаси юкланган. 

Қарорга мувофиқ, Миллий гвардия ИИВ ички қўшинлар негизида ташкил этилади. 

 

Фото:  ТАСС

Кўпроқ янгиликлар