Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида жойлашган АҚШ бош консуллиги биноси ёнида террорчи портловчи моддани ишга туширди, натижада 3 нафар полиция ходими жароҳатланди. Reuters агентлиги хабар қилади.

Маълумотларга кўра, террорчи ўз автомобилини Америка консуллиги қаршисидаги масжид биноси ёнида тўхтатган. Бироз вақт ўтиб, портловчи модда ишга туширилган. Бунинг натижасида худкуш-террорчи ҳалок бўлган, 3 нафар полиция ходими жиддий жароҳат олган. 

Воқеага аниқлик киритилишича, АҚШда Мустақиллик куни нишонланаётган бир пайтда Жиддада портлаш содир этилган.