Россия ташқи ишлар вазирлиги Польша билан чегарада ҳаракатлар вақтинча тўхтатилгани ҳақида маълум қилди. Бу Польшада ўтган НАТО саммити вақтида Польшанинг Калининград билан чегарада ҳудди ана шундай тадбир қўллаганига нисбатан амалга оширилган.

«Россия томони ҳеч қандай маслаҳатлашувларсиз ушбу бир томонлама ҳаракатдан хабардор қилинди. <...> Варшаванинг ҳаракатларни тақиқлаш борасидаги бир томонлама қарорига эътибор қаратамиз ва биз ҳам ана шундай йўл танлаймиз», — дейилади маълумотда.

ТИВда маълум қилинишича, Россия томони Калининград вилоятига киришга мажбур польшаликларга нисбатан ҳудди ана шундай тарзда жавоб қайтарган. Хабар қилинишича, ушбу тадбир Варшава олдинги тартибга қайтмагунича амалда бўлади.