Туркиянинг «Фенербаҳче» жамоаси Россия термаси футболчиси, ўтган мавсум якунларига кўра Германиянинг «Шальке» жамоасини тарк этган Роман Нойштедтерни ўз сафига қўшиб олишини эълон қилди.

Туркияликлар жамоаси расмий сайтида маълум қилинишича, футболчи билан 5 июль куни шартнома тузилади.

28 ёшли бу футболчи 2012 йилдан буён «Шальке» сафида ўйнаб келаётганди. У ўтган мавсумда бундеслиганининг 30 учрашувида майдонга тушган.

Бундан олдинроқ ОАВда ушбу футболчи «Рубин»га ўтиши мумкинлиги айтилганди. Шунингдек, унга «Зенит» ва ЦСКА жамоаларидан қизиқишлар билдирилган.

Манба: Tribuna.uz