РФ президенти Владимир Путин, Суриядаги жанговар амалиётларда иштирок этган россиялик ҳарбийларга, "ҳарбий ҳаракатлар фахрийси" мақомини тақдим этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Бу ҳақда расмий ҳуқуқий ахборотлар сайтида эълон қилинган. 

Қайд этилишича, 2015 йил 30 сентябридан махсус ҳарбий топшириқни бажариш учун Сурия ҳудудига сафарбар этилган ва муддатини якунлаган ёки ижобий сабабга кўра, муддатидан аввал ватанига қайтган шахсларга уруш фахрийси мақоми берилади. 

Шунга кўра, Россиянинг 25 мингга яқин фуқароси Суриядаги ҳарбий ҳаракат фахрийси бўла олади. Уларга, «Фахрийлар тўғрисида»ги қонунда белгиланган ижтимоий дастурлар қўлланилади.