Москва Преображенский туман суди РФ ва Ўзбекистон фуқаролигига эга 29 ёшли Тамилла Агамаммадовага нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича ҳукм чиқарди. Аёл катта миқдордаги товламачилик жинояти учун айбланган. Бу ҳақида Москва прокуратурасининг матбуот хизмати хабарида маълум қилинди.  

Манба хабарига кўра, Агамаммадова 2015 йилнинг куз ойларида ғайир мақсадларда оилали киши билан яқин муносабатларидан фойдаланган. 

Аёл меҳмонхонадаги навбатдаги интим учрашувни олдиндан сотиб олиб, сумкага жойлаштирилган қурилмага ёзиб олади. 

Кейин эса агар 12 минг доллар бермаса, бу видеотасмани "суюклиси"нинг қонуний хотини ва қариндош-уруғларига кўрсатишини айтиб, таҳдид қилади.

Пулни қўлга киритган Агамаммадова яна 50 минг доллар талаб қилиб, "таниши"ни шантаж қилишда давом этади. 

Эркакнинг тоқати тоқ бўлиб, охири полицияга мурожаат қилган. 

Москва Преображенский туман суди айбланувчи Тамилла Агамаммадовани 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум этди.