Саудия Арабистони етакчилигидаги араб мамлакатлари коалицияси қўмондонлиги маълум қилишича, подшоҳликнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари, Яман ҳудудидан Абха шаҳри томон йўлланган баллистик ракета уриб туширишга муваффақ бўлган, деб хабар қилмоқда SPA агентлиги. 

Ҳарбийлар шунингдек, ракетани учириш платформасини ҳам йўқ қилган. 


Теглар: Саудия Арабистони, Яман, баллистик ракета, ҳаво ҳужумидан мудофаа