3 июль куни “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги Spark club ва “Водители Ташкента” гуруҳи жамоаси Бухородаги Ногирон болалар уйига гуруҳ аъзолари томонидан йиғилган кийим-кечак, пул ва констоварлар карвонинини олиб кетишди. Бу ҳақда гуруҳ жамоаси Kun.uz сайтига маълум қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, “Водители Ташкента” бошлаб берган ушбу хайирли ишни Spark club аъзолари ҳам қўллаб-қувватлаб, давом эттиришди.