Ҳолливуд актёри ва Калифорния штати собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер “Терминатор 2” фильмига 25 йил тўлгани муносабати билан архив видеосини тақдим этди. Ролик актёрнинг “фейсбук”даги саҳифасида жойлаштирилди ва бир сутка давомида 3,1 млн марта томоша қилинди.

Шварценеггернинг айтишича, у мана шу фильм ва ўз ичига режиссёр, актёр ва суратга олиш гуруҳини жамлаган фантастик жамоа билан доим фахрланади.

«Ажойиб хотиралар учун сизларга раҳмат, йигитлар», – деб қўшимча қилади актёр.

Маълумот учун: машҳур фильмнинг иккинчи қисми 1991 йилда катта экранларга чиққан эди. Шварценеггердан ташқари картинада Линда Ҳэмилтон, Эдвард Ферлонг ва Роберт Патриклар роль ўйнашган. Режиссёр – Жеймс Кэмерон.