Таниқли ҳинд актрисаси Карина Капур ва унинг турмуш ўртоғи Саиф Али Хон янги меҳмон кутишмоқда

Маданият 04 Июль 2016 33003

Машҳур ҳинд актрисаси Карина Капур ҳомиладор, у декабрь ойида она бўлиши кутилмоқда. Буни унинг турмуш ўртоғи, ҳинд киноюлдузи Саиф Али Хон расман тасдиқлади. Бу ҳақда Indian Express хабар қилди

Манбага кўра, жуфтликнинг илк фарзанди декабрь ойида дунё юзини кўради. Уларнинг мухлислари бу янгиликни кўпдан бери орзиқиб кутишганди. Саиф Али Хон ўз мухлисларини уларнинг ҳаққига қилган дуолари учун миннатдорчилик билдирди. 

"Турмуш ўртоғим ва мен сизларга шуни маълум қиламизки, биз илк фарзандимизнинг декабрь ойида дунёга келишини орзиқиб кутмоқдамиз. Бизнинг ҳаққимизга дуо қилган яхши ниятли мухлисларимизга ва бу хабарни сабр билан кутган матбуот вакилларига чин дилдан миннатдорчилик билдирамиз", - деди Саиф. 

Бу Каринанинг биринчи фарзанди, Саифнинг эса учинчи фарзанди бўлади. Унинг аввалги турмушидан икки фарзанди бор (қизи ва ўғли). 

Карина Капур ва Саиф Али Хон 2012 йилда оила қуришган. 
 

Кун янгиликлари
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 29386 Жамият
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 91057 Жамият
Пентагондагилар Россия ва Эрон Сурияда рақобат бошлаши ҳақида айтишди
11:25 619 Жаҳон
АҚШ Сенати Москва, Теҳрон ва Пёнгянгга қарши ягона санкцияни қўллаб-қувватламаслиги мумкин
11:15 661 Жаҳон
Пентагон: Асад ҳарбийлари кимёвий қурол қўлламаяпти
11:00 1079 Жаҳон
Макрон французлар ишончини йўқотмоқда
10:45 2061 Жаҳон
Ўзбекистонда киберспорт йўналишида профессионал жамоалар тузиш учун саралаш турнирлари ўтказилади
10:30 1229 Спорт
Сурия армияси Фротнинг жанубий қирғоғига чиқди
10:15 1945 Жаҳон
Ўзбекистон ҳарбийлари Халқаро армия ўйинларида иштирок этиш учун Хитойга етиб борди
Ғазо секторидан Исроилга ракета учирилди
09:45 2590 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар