Туркия ТИВ раҳбари Мавлюд Човушўғлининг маълум қилишича, Анқара Россияга "Инжирлик" базасидан фойдаланишни таклиф этмаган.

Шу билан бирга у Туркия Москва билан ИШИДга қарши ҳамкорлик қилишга қарши эмаслигини инкор этмаган.

"Мен бундай гапларни айтмаганман. Мен ИШИДга қарши ҳамкорлик қилишимиз мумкинлиги ҳақида гапирганман", деган Човушўғли Инжирликдаги базадан Россия самолётлари фойдаланиши мумкинлиги ҳақидаги вазиятга изоҳ бериб.

Бундан олдинроқ нашрларда Туркия Россияга "Инжирлик" авиабазасидан фойдаланишга рухсат бериши ҳақида хабар қилинганди.