Хитойлик талабанинг хонадошлари жуда кўп тамаки чекишарди. Бу эса унинг ўқишига ҳалақит берарди. Шунда у ғаройиб ихтирога қўл урди ва нафас олиш қурилмасини ўйлаб топди. Қурилманинг суратлари Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинди.

Талаба тамаки тутунидан ҳимояланиш учун бошига қути кийиб олади. Қути эса пластик қоплардан ҳосил бўлган «қувур»га бириктирилган. «Қувур» эса, ўз навбатида, иккинчи томондан вентиляторга уланган. Шу тариқа, талаба сал-пал тоза ва салқин ҳаводан нафас олиш бахтига муяссар бўлади.