2 июль куни «Манчестер Юнайтед» клуб афсонаси Райан Гиггзнинг кетаётганини эълон қилди. Гиггз жамоада 29 йил ўтказди.

У 14 ёшида клуб академиясига келиб, футбол билан шуғуллана бошлайди ва кўп ўтмай сэр Алекс Фергюссоннинг ишончли футболчиларидан бирига айланади. Футболчиликни тугатгач эса, кейинги уч йилда жамоа бош мураббийи бўлиб ишлаган Дэвид Мойес ва Луи ван Гаалга ёрдамчилик қилди.

Гиггз «Ноттинҳэм Форест»ни бошқариши мумкин.

Қуйида Гиггзнинг «Манчестер Юнайтед»даги энг эсда қоларли 11 лаҳзаси ёдга олинади.

1. Дебют

«Манчестер Юнайтед»нинг бир қатор ёшлар жамоасида 3 йил тўп сурган уэльслик футболчи 17 ёшида, 1991 йилнинг 2 мартида «Эвертон»га қарши ўйинда асосий жамоада дебютини ўтказди.

2. «1992 йил авлоди»

1992 йилда Райан Гиггз «МЮ»нинг ёшлар жамоаси сардори бўлди ва Англия ёшлар Кубогини қўлга киритди. Ўша жамоа таркибида Пол Скоулз, Ники Батт, Дэвид Бекхэм, Фил ва Гари Невиллар бор эди. Уларнинг барчаси асосий жамоа таркиби афсонасига айланди, Гиггз эса уларнинг етакчиси бўлди.

3. 1992 йили «Тоттенҳэм» дарвозасига урилган гол

1991/92 йилги мавсумнинг сўнгги ўйинларида Гиггз захирадан майдонга тушар эди. Келаси мавсумдан эса у асосий таркиб футболчиси бўлди. Райан асосий жамоадаги дебют мавсумида «Тоттенҳэм» дарвозасига ўзининг энг чиройли голларидан бирини киритди.

4. Премьер-лигадаги устунлик

1993/94 йилги мавсумда Гиггз Премьер-лига доирасида 13 та гол киритган эди. Бу унинг шахсий рекорди саналади. Бундан ташқари, у ўша мавсумда ўзининг биринчи дублини (Англия чемпионлиги ва Кубоги) қайд этди.

5. Иккинчи дубль

1995/96 йилги мавсумда Гиггз «1992 йил авлоди» билан тўрт йил ичида учинчи чемпионлигини, шунингдек, Англия Кубогини қўлга киритди.

6. 1997/98 йилги мавсумда ЕЧЛда «Ювентус» устидан эришилган ғалаба

1997 йилнинг гуруҳ босқичида «МЮ» «Ювентус» билан тўқнаш келди. Гиггз голли узатмаси ва 89-дақиқада киритган голи билан манкунианларнинг 3:2 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди. Бир йил аввал «Ювентус» «Манчестер Юнайтед»ни гуруҳ босқичида икки марта мағлуб қилганди.

7. 1999 йилги Англия Кубоги ярим финалидаги гол

1999 йилги Англия Кубогининг ярим финалида «Арсенал» дарвозасига киритилган голни Гиггз энг яхшиларидан бири деб билади.

8. Янгиланган рекорд

«Манчестер Юнайтед»да фаолиятини бошлаганидан 17 йил ўтиб, Гиггз «МЮ» сафида ўтказилган ўйинлар бўйича клуб афсоналаридан бири сэр Бобби Чарлтоннинг (758 ўйин) рекордини янгилади. Бу ҳодиса «Уиган»га қарши ўйинда содир бўлди. Гиггз ўшанда битта гол уриб, 10-бор АПЛ чемпионлигига эришганди.

9. Англия Премьер-лигасининг энг яхши фахрийси

Гиггз 35 ёшида ҳам ажойиб футбол намойиш этарди. Фаолиятининг сўнггига қадар у ҳар бир мавсумда камида 30 ўйинда майдонга тушарди.

10. 13-бахтли чемпионлик

«Манчестер Юнайтед»нинг биринчи чемпионлигидан 20 йил ўтиб, 2013 йилда Гиггз жамоа билан 13 марта АПЛ чемпиони бўлди. Унинг рекордини янгилашнинг имкони бўлмаса керак.

11. Дебют

Гиггз 2013/14 йилги мавсумни ўйнайдиган мураббий сифатида бошлади. Мавсум якунида Дэвид Моес истеъфога чиқарилгач, Гиггз бир нечта ўйинларда бош мураббий вазифаси бажарувчи бўлиб ишлади.

 

Гиггзнинг жамоадаги йиллари рақамларда:

1. Райан Гиггз футболчилик фаолияти давомида жами 35 соврин ютган — бу «Манчестер Сити» бутун тарихида ютганидан кўпроқ. 

2. Англия Премьер Лигасида Райан Гиггз 7 934 кун ўтказган.

3. Бу Премьер Лига тарихидаги энг юқори кўрсаткич, унинг натижаси энг яқин таъқибчиси Пол Скоулзникидан 1 122 кун (бу эса 3 йил) кўпроқ.

4. 7 934 кунга яна 18 ойни қўшиш мумкин — Гиггз АПЛ Биринчи Дивизион деб аталган вақтда ўтказган (ҳозирги АПЛ) — ва натижа 8 466 кунга айланади.

5. Агар бугун дебют қилган футболчи  Райан Гиггзнинг натижасини такрорламоқчи бўлса, унинг фаолияти 2029 йилнинг 26 майига қадар давом этиши керак бўлади.

6. Агар Жорж Бест «Манчестер Юнайтед» сафида Гиггз ўйнаган каби узоқ вақт қолганида унга сэр Алекс Фергюсон ҳам устозлик қилган бўларди.

7. Райан АПЛда голли узатма бериш бўйича рекордчи - 162 марта ассистентлик.

8. Бу борада ундан кейинги кўрсаткич Лэмпардники - 102 голли узатма.

9. Гиггз «Манчестер Юнайтед»да илк марта майдонга тушганида, Фил Жонс ҳали туғилмаганди.

10. Райан «Манчестер Юнайтед»нинг АПЛ доирасидаги ўйинларида 632 марта майдонга тушган.

11. 632 ўйиндан 522 мартасида у бошланғич таркибда ҳаракат қилган, бу борада ундан Гарри Спид, Гарет Барри, Фрэнк Лэмпард ва Дэвид Жеймс олдинда.

12. АПЛнинг фақат 12 жамоаси Райан  Гиггздан кўпроқ ўйин ўтказгани билан мақтана олиши мумкин: «Манчестер Юнайтед», «Челси», «Арсенал», «Астон Вилла», «Тоттенҳэм», «Манчестер Сити», «Блэкберн», «Эвертон», «Ньюкасл», «Вест Ҳэм», «Саутҳемптон» ва «Ливерпуль». 

13. Гиггзда суюксиндирар Винни Жонсдагидан кўпроқ сариқ карточка бор (37). Жонсда эса битта кам (36).

14. Уэльслик ушбу футболчи «Манчестер Юнайтед» жамоасини энг тезкор голи муаллифи. Бу гол 1995 йилнинг ноябрида, «Саутҳемптон»га қарши ўйиннинг 15 сониясида урилган.

15. Райан 151 марта ЕЧЛ ўйинларида қатнашган, бу борада фақат Хави (157) ва Икер Касильяс (158) ундан олдинда.

16. Гиггз АПЛда бир клуб сафида 100 гол ура олган иккинчи футболчи, ундан олдинги натижани Мэтт Ле Тиссье қайд этганди.

17. Райан — ҳозирча Чемпионлар лигасининг 19 мавсумида иштирок этган ягона футболчи.

18. Гиггз ўз фаолиятида 117 хил жамоага қарши ўйнаган.

19. Райан МЮ сафидаги илк голини урганида бензин нархи ҳозиргидан 40 пункт арзонроқ эди.

20. Райан «Манчестер Юнайтед» учун 168 гол урган ва у МЮ тўпурарлари сафида Жорж Бест, Деннис Вайоллет, Жек Роули, Денис Лоу, Уэйн Руни ва сэр Бобби Чарльтондан кейин туради.